Анализаторларнинг ёшга хос физиологияси ва гигиенаси

Бош мия пўстлоғининг турли қисмларида махсус нерв ҳужайралари тўплами жойлашган бўлиб, уларни И. П. Павлов анализаторлар (сезги аъзоларининг марказлари) деб атаган. Ҳар бир анализатор уч қисмдан ташкил топган: 1. Анализаторнинг периферик қисми, яъни рецептор. Бу махсус нерв тузилмаси бўлиб, тананинг турли қисмларида (тери, пай, кўз, қулоқ, бурун, тил, ички аъзолар ва қон томир деворларида) жойлашган. Рецепторларнинг сони жуда кўп, масалан, терининг 11 см сатҳида 200-400 тагача,бутун сатҳида эса 8 млн га яқин рецептор бор.