Белбоғли курашчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш ёрдамида мусобақа фаолияти самарадорлигини ошириш услубияти

Юртимизда жисмоний тарбия ва спорт Давлат сиёсатининг устувор йуналишлари поғонасига кўтарилган. Республикамизда Мустақиллик йиллари туб ўзгаришлар содир бўла бошлади. Жумладан спортда ҳам, айниқса спорт кураши турларида сезиларли даражада юксалишни кўришимиз мумкин. Ўзбек спортчиларининг Олимпия Ўйинлари, Жахон ва Осиё чемпионатларида юксак натижаларни қўлга киритиб келаётганлиги, Давлатимиз томонидан чиқарган қонун ва қарорларининг ҳаётийлигидир.