Борлик фалсафаси

Фалсафа ўрганадиган қайси бир масалани олмайлик, у онтологик муаммоси билан боғлиқ эканлигини кўрамиз. Ҳақиқатан ҳам, онтология, унга муносабат масаласи фалсафий қарашларда марказий ўринни ташкил қилади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки, онтология, хусусан рационал онтология муаммоси фалсафадаги ҳар қандай дунёқараш ва методологик муаммоларнинг асоси ҳисобланади. Онтология – борлиқ ҳақидаги таълимотдир. Дарҳақиқат, турли дунёқарашлар ўртасидаги баҳслар онтологик муаммоси атрофида юзага келаётган тортишувларга, яъни борлиқ азалдан мавжудми, ёки у мутлоқ руҳ томонидан яратилганми, деган масалага бориб тақалади.