“C-6541” нави хақида

Ғўза навлари ҳам дефолиантларга ёки ҳамма дефолиантлар ҳам турли ғўза навларида бир хил таъсирчанликка эга эмас. Чунки, ҳар бир ғўза нави ўзининг биологик хусусиятига кўра барглари қалин, сербарг ва аксинча бўлиши мумкин. Шу боисдан ҳамма ғўза навларида ҳам дефолиантларни бир хил меъёрда қўллаш тўғри келавермайди. Шундан келиб чиқиб, Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида ўрта толали Наврўз ҳамда С-6541 ғўза навларида янги маҳаллий Полидеф дефолиантининг турли меъёрлари самарадорлигини аниқлаш долзарб масала ҳисобланади.