Экология ҳуқуқи асослари

Малумки, ХХ асрда амалга оширилган фан-техника ютуқлари натижасида яратилган янги техника воситалари, ишлаб чиқариш объектлари ўз навбатида табиатга бўлган таъсирини ошиши мисли кўрилмаган экологик салбий оқибатларни келтириб чиқарди. Шу сабабли экологик муносабатларни тартибга солишга қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилди ва амалга оширилмокда. Ушбу ҳолат эса экологик ҳуқуқий муносабатлар доираси ва даражасини ўрганувчи экология ҳуқуқи фанининг пайдо бўлиши ва ривожланишига зарурият яратди.