Eron-O’zbekiston munosabatlari

Ўзбекистон Республикаси Президенти 1997 йилдаёқ, ўзининг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари” номли китобида Ўзбекистон олдида янги асрда шаклланадиган хавфсизликка таҳдид солувчи омилларни кўрсатиб ўтар экан, Ўзбекистон, шу жумладан, Марказий Осиё минтақаси геосиёсий вазиятини рўй-рост кўрсатиб берган эди: “… биз Россия, Хитой ва Ҳиндистоннинг, Шарқ ва Ғарб мамлакатларининг бир-бирига мос келмайдиган манфаатлари юзага чиқадиган минтақанинг бир қисмимиз. Аслида шаклланиб келаётган, лекин жуда куч-қудратли, ХХI асрнинг қиёфасини шубҳасиз белгилаб берадиган бу куч марказлари ана шу минтақада ўз манфаатларини излайди. Евроосиё марказлари туташган ерда жойлашган бизнинг ҳудудимиздан, бутун минтақа ҳудудидан ислом дунёсининг Туркия, Покистон, Эрон ва Саудия Арабистони каби қудратли мамлакатлари ҳам, юқоридаги кучлар каби, ўз манфаатларини излайди”. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. //Хавфсизлик ва барқарорлик йўлида. 6-китоб. – Т., Ўзбекистон, 1998. 34-бет