Фаннинг предмети ва вазифалари. Саноат-миллий иқтисодиётни етакчи тармоғи

Ҳар қандай фан ўзининг ўрганиш объектига эга бўлади. Шундай объектнинг бўлиши у ёки бу фаннинг дунёга келиши, шаклланиши ва ривожланишининг муҳим шартидир. «Соҳа иқтисоди. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бизнес режа» фани ҳам ўз объектига эга. Унинг объекти умуман саноат, хусусан, Ўзбекистон саноати ҳисобланади. Шу боис энг аввало, ушбу фаннинг объекти ҳисобланган “Саноат“ ҳақидаги таълимот билан танишиш зурурияти туғилади