Галоген сақловчи тўйинмаган углеводородларнинг полимерларини ишлаб чиқариш

Поливинилхлорид (ПВХ) [-CH2-CHCl-]n элементар ҳалқаси асосан “бош думча” хилида бириккан, хлор сақловчи юқори молекулали бирикмадир. Поливинилхлорид шишаланиш ҳарорати 70-80оС, қовушқоқ оқувчан ҳолга ўтиш ҳарорати 150-200оС (молекула массасига қараб) бўлган термопластик полимер. Саноатда ишалб чиқарилаётган ПВХ нинг полимерланиш даражаси 400 дан 1500 гача ўзгаради.