Ғўзанинг сўрувчи ва кемирувчи зараркунандалари ва уларга қарши кураш чоралари

Ўзбекистонда кенг тарқалган бўлиб, унинг қуртлари 34 та оилага мансуб бЎлган юзлаб тур ўсимликларга зарар етказади. Капалакларнинг олдинги қаноти сарғиш кулранг, орқа қаноти тўқ томирли оқ тусда. Олдинги қанотининг асосига яқин жойда понасимон қорамтир доғи, марказда юмалоқ, ундан бироз юқорироқда буйраксимон доғи бор. Қуртлари 5 та ёшни бошдан кечиради. 5 ёшлик қуртлик фазасида тупроқнинг 5-15 см чуқурликда қишлайди. Капалаклари ўртача 500-600 тагача тухум қўяди. Ўзбекистон шароитида 3 марта авлод беради. Биринчи авлод қуртлари ғўзага жиддий зарар етказади.