Кичик тадбиркорликни ноананавий турлари ва улардан самарали фойдаланишда кўп тармоқли фермер хўжаликлари имкониятлари

Бозор муносабатларининг ривожланиши ишлаб чиқаришнинг бозор талаблари доирасида ташкил этилишига ва турли тармоқларнинг ўзаро мутаносиб алоқада бўлишига боғлиқ. Кичик бизнес тушунчаси талқини барчамизни қизиқтириши табиий ҳол. Чет мамлакатлар қонунчилиги ва илмий адабиётларда иқтисодиётнинг ушбу сектори асосан “майда ишлаб чиқариш”, “кичик тадбиркорлик” ва “кичик бизнес” каби атамалар билан талқин этилади. Кичик бизнеснинг муҳим жиҳати шундаки унда қон-қариндошлик алоқалари ва ўзаро иқтисодий ҳаётнинг бирлиги ва натижаларнинг умумий ўзлаштирилиши мавжуд бўлади. Бундай фаолият кичик гурухлар, айрим шахслар ва оиланинг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга асосланади.