Компостларни сурхондарё вилояти тупроқлари унумдорлиги ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири

Ўзбекистонда 1963 йилдан бошлаб Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртмасига биноан, кимё саноати аммофос ўғитини ишлаб чиқара бошлаган. Ҳозирги кунда аммофос чиқиндиси — фосфогипс Олмалиқ, Самарканд ва Янги Қўқон кимё заводлари атрофида 100 млн. тоннага яқин йиғилиб, атроф-муҳит экологиясини бузмокда, илмий тадқиққотларда эса шўртобсимон, яъни тупроқнинг сингдириш комплексидаги натрий миқдори юқори бўлган ерларни фосфогипс билан кимёвий мелиорациялашни техник ва иқтисодий жиҳатдан мумкинлиги исботланган. Дунёда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш амалиётидан маълумки, фосфогипсда экинлар учун жуда керакли озиқа элементлари (кальций, олтингугурт) бўлишига қарамасдан, деярли 40 йил мобайнида ундан республикамиз қишлоқ хўжалигида фойдаланилмасдан келинмоқда. Россия, АҚШ, Канада, Украина давлатларида фосфогипс ўғит сифатида узоқ йиллардан бери ишлатиб келинади. Кўплаб чоп этилган илмий мақолаларда, унинг тупроқ унумдорлигига ижобий таъсири ҳақида батафсил ёзилган. Олимлар ўз тадқиқотларида фосфогипс тупроқ структурасини яхшилашини исботлашган, унинг таркибида 50-55% гипс бўлган оддий суперфосфат сифатида қўллаш тажрибада синаб кўрилган.