Липидлар. Сoвунланадиган липидлар

Органик моддалар қаторида совунланувчи липидлар гурухи ўз ичига турли хил моддаларни олади ва уларнинг вазифалари хам турлича. Ёглар (триглицеридлар) энергиянинг асосий манбаларидан бири булса, мумлар химоялаш вазифасини ўтайди, фосфо-, сфинго- ва гликолипидлар эса мембраналар деворларини қурувчи моддалар хисобланади. Бу вазифалари уларни тузилишидаги ўзига хослиликлари ва кимёвий хоссалари билан боғлиқдир. Шунинг учун совунланувчи липидларни таснифи, уларнинг тузилиши ва хоссаларининг ўзига хослиликлари билан танишиш мухим ахамиятга эгадир.