Маҳаллий ўғит элаш қурилмасининг конструктив ва технологик ўлчамларини тадқиқ этиш

Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олишнинг асосий омилларидан бири маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланишдир. Маҳаллий ўғит тупроқнинг физик хоссаларини, биологик ҳусусиятлари ни ҳамда минерал ўғитларни ўсимлик томонидан ўзлаштиришини яхшилаб, тупроқ унумдорлигини оширади, натижада экинни яхши ўсиши ва ривожланиши учун шароит яратилади, оқибатда ҳосилдорлик ортади.