Мамлакатни модернизация қилиш шароитида саноат корхоналарида ишчи кучидан самарали фойдаланиш масалалари

Мамлакатимизни модернизация қилиш шароитида саноат корхоналарида мавжуд ишчи кучидан самарали фойдаланиш — давр талабига айланди. Бу ҳеч эскирмайдиган муаммодир, чунки ундан самарали фойдаланиш мулкнинг ёки ижтимоий тузумнинг қандай шаклда бўлишидан қатьи назар, ҳамиша долзарбдир.