Мусиқа маданияти дарсларида ахборот технологиялари орқали интерфаол усуллардан фойдаланиш

Технология — тушунчаси фанга 1872 йилда кириб келди ва юнонча “технос”- маҳорат, санъат “логос”- фан сўзларидан иборат. “Педагогик технология” атамаси эса ХХ – асрда пайдо бўлган ва 1940-1950 йилларда “таълим технологияси” тарзида қўлланилиб, мазмунан ўқув жараёнида аудио-визуал техника воситаларидан фойдаланиш мазмунини англатган. “Педагогик технология”- таълим жараёнида олдиндан режалаштирилган, муайян вақтга мўлжалланган, дарс мавзусига ва ўқувчиларнинг ёшига қараб танланган бўлса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ўқитувчи “Педагогик технология”ларни қўллаганда мавзу қизиқарли, тушунарли ва эсда қоладиган дарс бўлади. Шу сабабли ўқитувчи олдига қўйган мақсадига эриша олади.