Некроз (махаллий улим)

Некроз (юнонча nekros-улик) — ириш, тирик организмдаги хужайралар ва тукималарнинг халокати; бунда уларнинг хаёт фаолияти умуман тухтайди. Некрозни 4 боскичи тафовут килинади: Паранекроз – бунда кайтар, некрозга якин дистрофик узгаришлари кузатилади; Некробиоз – бунда кайтмас дистрофик узгаришлар, катаболик жараённинг устунлиги кузатилади. Некробиоз хаёт ва улим уртасидаги хужайрани холати. Баъзан некробиоз хафталаб, ойлаб давом этиши мумин, бундай холат патобиоз деб аталади (мас.: индуратив шишлар, Р-нурланшдан сунг суст кечувчи яралар, харакатланувчи ва сезувчи нервлар кесилгандаги тукималардаги чукур дистрофик жараёнлар ва б.). Хужайранинг улими, унинг аник вактини билиш кийин булади. Аутолиз – бунда тукима узининг ферментлар таъсирида парчаланиб кетади (улик субстратнинг чириши), у нобуд булган хужайраларнинг гидролитик ферментлари ва макрофаглар таъсирида булади.