Нуклеозидлар. Нуклеотидлар

Одам организмини тузувчи моддалар ичида мухим гурухни биополимерлар ташкил қилади. Улар ичида нуклеин кислоталар организмнинг асосий қурилиш материалларидан бири бўлиб хисобланади. Нуклеозидлар ва нуклеотидлар нафақат нуклеин кислоталарнинг тузилиш бирлиги сифатида, балки мустақил метаболитлар ва антиметаболитлар сифатида хам метаболизм жараёнида қатнашади. Нуклеозидлар ва нуклеотидларни биологик ахамиятини тушиниб етиш учун уларни хосил булиши, номланиши, изомерияси, шунингдек уларни хосил қилишда иштирок этувчи кимёвий боғ турлари, гидролизланиши шароитлари, кимёвий хоссалари билан таништириш мухим ахамиятни касб этади.