Ўрта аср мусиқа маданияти

Ғарбий – Европа мусиқа маданиятининг кенг қамровли ва давомли Ўрта аср даврини бир яҳлит кўринишда англаб олиш жуда мушкилдир. Ўрта асрликнинг бошлангич нуқтаси Ғарбий — Рим империясини вайрон булиш давридан, яъни 476 йил(VIаср) ҳиссобланиб келган.Шу билан бирга XII асрларга қадар мусиқа санъатининг фақатгина бир соҳаси — христиан черковлари мусиқаси ёзма ёдгорликлар қолдиради. Ўрта асрликнинг сўнгги, муҳим палласи — бу Уйғониш даврига ўтиш жараёнидир. Ғарбий- Европа мамлакатларида ушбу жараён бир вақтда ўтмаган эди: Италияда — XVасрда, Францияда — XVI асрда ва ҳоказо.