Ўзбек миллий чолғулари

Маълумки, мусиқий чолғулар халқларнинг моддий ҳамда маънавий бойлигидир. Чунончи, ҳар бир халқ ўз миллий мероси, даврлар оша юзага келган анъаналарини миллий оҳанглар орқали тараннум этувчи ва халқнинг миллий маънавиятига хос яратилган амалий санъат намуналари орқали уларга мос келувчи чолғу асбобларига эгадирлар. Ўзбек мусиқий чолғулар олами бу хусусда маънан ва моддий нуқтаи назардан бой ҳамда ранг-баранг эканлигини эътироф этиб ўтиш лозимдир.