Ўзбек портретчи рассомлари

Қадимги Миср рассомлик мактаби инсон гавдасини бўй баробар тасвирлашда ўлчам сифатида қўлнинг ўрта бармоғини 19 марта ўлчаб олиш услубига таянган. Бунда инсон бош узунлиги 3 та ўрта бармоқ узунлигига тенг бўлган. Эрамиздан аввалги V асрда қадимги юнон ҳайкалтароши Поликлет инсон гавдасини тасвирлашда тақсимлаш пропорцияси сифатида бош ўлчамидан фойдаланганлиги манбаларда келтирилади. Бугунги кунда рассомлар томонидан катта одам гавдаси тасвирланганда бош ўлчамини 8 баробар белгилаш кераклиги назарда тутилади.