Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари

«Биз учун мустақиллик — энг аввало ўз тақдиримизни қўлимизга олиш, ўзлигимизни англаш, миллий қадриятларни, урф одатларимизни тиклаш, ҳаммамиз учун мўътабар шу заминда ҳар бир хонадонда тинчлик-осойишталикни , барқарорликни тиклашдир.

Азиз Ватанимизда адолат, инсоф, дину-диёнат, меҳру оқибатни қарор топтиришдир. Биз учун Мустақиллик Аллоҳнинг ўзи эл-юртимизга инъом этган бойликларига эгалик қилиш, халқимиз қудрати, салоҳияти, ақлу заковатга таяниб, Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила учун ҳаёт қуриш, келажак авлод учун озод ва обод ватан қолдиришдир.