Ўзбекистонда мактабгача таълимга қўйиладиган талаблар

Мазкур Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2707-сон «2017 – 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларида ҳар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия бериш, кўникма ва малакаларини шакллантириш ҳамда мактаб таълимига тайёрлаш бўйича давлат талабларини белгилайди.