Пахта далаларидаги бегона ўтларга қарши Трифлурекс ва Трефлан гербицидларини тасма усулида қўллаш

Шу пайтгача қуёш нури таъсирида тез парчаланиб кетадиган гербицидларни экишдан олдин ёппасига сепилиб тупроққа борона ёрдамида аралаштирилади. Ёппасига сепилган препаратни борона ёрдамида аралаштирилаётганда мола гербицидларни сепилган жойдан сидириб олиб кетади ва препарат тупроқ юзасига бир текисда ёйилмайди. Ана шу препаратларни экиш билан бирга сепиб тупроққа аралаштириш усули ишлаб чиқилса қатор оралари ишланадиган экинларда уларнинг меъёрини уч мартагача камайтириш мумкин. Бундан ташқари гербицидни майдонни ҳамма қисмига бир текисда солиш имконияти яратилади.