Персонални шакллантириш

Кадрларни танлашда қуйидаги тамойилга таяниш лозим: Инсоннинг заиф томонларига эмас балки кучли томонларига эътиборни қаратиш, идеал номзодни эмас балки ташкилотга мувофиқ келадиган номзодни қидириш; эҳтиёж бўлмаса янги ходимларни ишга олмаслик; иш жойи талабларига номзоднинг индивидуал кўрсаткичларининг мавофиқлигини таъминлаш (маълумоти, иш стажи, тажрибаси, ёши, соғлиги, психологик холати, баъзи холатларда жинси); малакали кадрларга эътиборни қаратиш (ташкилотга яхши мутахассис ёмон мутахассисга нисбатан арзонга тушади).