Суд қарорларини ижро этиш босқичида юритиладиган процессуал ҳужжатлар

Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжати судья томонидан имзоланади ва суднинг гербли муҳри билан тасдиқланади. Бошқа органнинг ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжати мазкур ҳужжатни қабул қилган органнинг ваколатли мансабдор шахси томонидан имзоланади ва тегишли органнинг муҳри билан тасдиқланади.Суд буйруғининг ҳамда алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувнинг, шунингдек нотариус ижро хатининг мазмуни қонун ҳужжатлари билан белгиланади.