Темур ваТемурийлар даврида илм-фан ривожи

Амир Темур уйғониш даврининг машҳур ва тадбиркор ҳукмдори, салобатли ва мард саркардаси, буюк давлат арбоби бўлиши билан бирликда юксак маданий-маънавий билимлар соҳиби ҳам бўлган. У ўз давридаги юксак санъат ва адабиёт намуналарини қадрлаган, севган, улардан ҳаёт нафосати сифатида лаззатлана олган. Шунинг учун ҳам унинг даврида мамлакатда буюк ўзгаришлар юз берди, фан, маданият равнақи учун шарт-шароитлар вужудга келди. Миллатни ва унинг ёзма адабиёти, тарихи ва бошқа маънавий қадриятлари ривож топди, камолотга эришди.