Тизимли таҳлилнинг ривожланиш тарихи, предмети, мақсади.

Тизимли таҳлил асосларининг туғилиш даври кўпинча физик ёки фалсафий(гносеологик)келиб чиқишга эга тизимларни кўриб чиқиш билан характерланган.“Система”–бизнинг ҳолда тизим(организм,тузилиш,иттифоқ,бутунлик,қисмлардан тузилган)сўзи 2000 йил илгари Қадимий Грецияда пайдо бўлган. Бу фаннинг мақсади, ҳар қандай бошқа фан каби, объектлар ва ҳодисаларнинг янги алоқалари ва муносабатларини тадқиқ қилиш. Аммо, шу билан биргаликда, бунда объектлар ва ҳодисаларнинг янги алоқалари ва муносабатлари шунчаки ўрганилиб қолмасдан, балки бунинг натижасида тадқиқ қилинаётган объектлар яна ҳам кўпроқ бошқариладиган ва ўрганиладиган даражага олиб келиниши керак. Бу фаннинг асосий муаммосидир.