Тошкент мадрасалари меъморчилик хусусиятлари

Моваруннаҳрнинг мумтоз мадрасалари тўғри тўртбурчак планли, ўртаси ҳовлили бино кўринишида бўлган. Ҳовли атрофи бир ёки икки қаватли хужралар билан ўралган, тўрт бурчагида катта гумбазли хоналари қурилган. Улардан қибла томондаги гумбазли хона -масжид, қолган учта гумбазли хона эса дарсхоналар учун мўлжалланган. Мадрасага муҳташам пештоқдан кирилган. Ички ҳовлининг ўқларида маҳобатли пештоқлар қурилган