Хизмат соҳаси корхоналарининг молиявий ресурслари самарадорлигини ошириш йуллари

Мустақиллик йилларида иқтисодиётни эркинлаштириш ва жамиятни модернизациялашга қаратилган ислоҳатлар, мамлакат иқтисодиётида чуқур таркибий ўзгаришларга ва нодавлат мулкига асосланган хусусий тадбиркорлик секторининг вужудга келишига сабаб бўлди.