Хор маданиятининг ривожланиши

Мусиқа жанрлари ичида энг “Демократик ва оммавий хусусиятга” эга бўлган тур бу хор санъатидир. У кишиларимизнинг кундалик ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, уларни ғоявий-эстетик жиҳатдан тарбиялайди. Машҳур мусиқа назариётчиси, файласуф, бастакор ва мусиқа маданияти шаклланиш даврининг асосчиларидан бири Б. Асафьев фикрича, хор санъати мусиқани тушуна билиш воситасидир.